Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-01 18:16:35    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги "“Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.
Мазкур топшириқлар ижроси доирасида “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан турли соҳа вакиллари ўртасида мунтазам равишда интеллектуал ўйинлар ташкил этиб келинмоқда.
Бугун Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшма қўмитаси томонидан тиббиёт ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Мантиқий ва қизиқарли саволлардан иборат бўлиб ўтган ушбу ўйинда 8 та жамоалар ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.