Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 78 - СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-05-02 17:43:47 116
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев раислик қилди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Кун тартибидаги дастлабки масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарор ижроси юзасидан 2024 йилнинг I-чорагида секторлар ҳудудида амалга оширилган ишлар борасида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала – Туманда 2024 йилнинг I-чорагида жамоат хафсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Навбатдаги масала - 2024 йилнинг I-чораги давомида тумандаги секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижроси ва туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифати тўғрисида.
Кун тартибидаги навбатдаги масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17-майдаги ПФ-136-сонли “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини туманда ижроси ҳақида Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг Ўзбекистон халқ демократик партиясининг депутатлик гуруҳи ахбороти.
Навбатдаги масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2024 йил 4-апрелдаги “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги KQ-706-IV-қарори ижроси ҳақида.
Навбатдаги масала - Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги тартибни тасдиқлаш тўғрисида.
Шунингдек, сессия давомида туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан 2024 йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар эшитилди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.