Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШМОҚДА
2024-05-03 10:58:33 121
Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятининг оғир тумани ҳисобланган Сайхунободга ташрифи, бу ерда аҳоли даромадларини ошириш бўйича Президент ташаббуси асосида яратилаётган тажриба—давлат уй хўжаликларига ўз имкониятларини тўлиқ ишга солишга кўмаклашиши тамойили айни кунда бутун республика вилоятлари, барча маҳаллаларда амалда қўлланилмоқда.
Юқоридаги ташаббус асосидаги ишлар маҳаллаларга бириктирилаётган тижорат банклари масъуллари, жойлардаги ҳоким ёрдамчилари кўмагида ташкилланмоқда. Бунда сараланган хонадонларда даромад манбаини яратиш, томорқа маданиятини шакллантириш, сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириш, кўчат ўтқазиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, қолаверса аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш ишларига масъуллар шахсан жавобгар бўлмоқда.
Сайхунобод тажрибаси асосида Тошлоқ туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан "Ҳамрак" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳаллага бириктирилган банк масъуллари ҳамда ҳудуднинг ҳоким ёрдамчиси танланган хонадонларда учта пакет асосида оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
Маҳалла яшовчи Абдувохид Миллажоновга ҳам 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Хонадонида бўш турган уч сотихли ер майдонига иссиқхона барпо этилди. Куни-кеча 8 бош қўй ҳамда оила бекасига тикув машинаси ҳам топширилди.
-Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар бизнинг хонадонимизда ҳам жорий қилинмоқда. Бунда ҳовлимиздаги бўш турган ердан унумли фойдаланиб оилага қўшимча даромад қилишимиз учун иссиқхона қуриб берилди. Аёлимга уйда ўтириб даромад топиши учун замонавий тикув машинаси олиб келингани унинг ҳам қувончига сабабчи бўлди,-дейди А. Миллажонов.
Маҳаллада бу каби хонадонлардан еттитаси танлаб олинган бўлиб уларга ҳам учта пакет асосида имтиёзли кредитлар ажратилиши жорий қилинмоқда.
-Юртбошимиз ташаббуси билан Сайхунобод тажрибаси асосида маҳалламиздаги танланган оилаларни даромад манбаини ошириш, томорқаларидан унумли фойдаланишлари, бандликларини таъминлаш мақсадида бириктирилган банк масъуллари кўмагида имтиёзли кредитлар йўналтирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад аҳолини томорқасидан, берилган имтиёзлардан унумли фойдаланиб оиласида даромад манбаини яратиш ва оширишдан иборатдир, - дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Жўрабоев.