Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.
2024-05-03 14:53:39 154
Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда давлатимиз томонидан таълим тизимини ривожлантириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Бу жараёнда мактаблардаги маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
3-4 май кунлари туманимиз умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусидаги 3 кунлик ўқув-семинари ўтказилмоқда. Унда барча умумтаълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишмоқда.
Вазирлик томонидан айни шу контингентнинг малакасини ошириш, уларнинг иш фаолиятига замонавий ёндашув ва илғор тажрибаларни жорий қилиш мақсадида 2 босқичда ташкил этилган семинарда соҳанинг энг кўзга кўринган олимлари ва малакали мутахассислари дарс ўтиш учун жалб этилган. Улар томонидан: Маънавий тарбиянинг методологик асослари: миллий қадриятларга содиқ ёшларни тарбиялаш; таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг креатив технологиялари; ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўқитувчи ва мураббийларнинг масъулияти; ўзбек жадид зиёлиларининг мактаб ислоҳоти борасидаги ташаббуслари; янги маънавий маконни барпо этишда устозларнинг ўрни; Замонамизнинг янги усул мактаби каби мавзуларда машғулотлар ва тренинглар ўтказилди.
Семинар каскад усулида икки босқичда ўтказилиб, унда барча умумтаълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари қамраб олинди, ўқувчилар тарбияси ва одоб-ахлоқи ҳамда давоматини яхшилаш бўйича масъулларнинг малакаси оширилди.
Шунингдек, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти, мактаб билан ҳамкорлик масалалари, бунда маҳалла институти, нуронийлар, оила ва хотин-қизлар ҳамда ёшлар ташкилотлари, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.