Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
«УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ» МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-05-06 13:12:38 108
Нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, янги авлодга таълим-тарбия, меҳр бериш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради.
Асрлар мобайнида тобора сайқалланиб, аждодлардан мерос бўлиб келаётган бундай қадрият ва анъаналар, ўзаро меҳр-оқибат тушунчалари бугунги кунда ҳам ғоятда қадрланади. Оилавий қадриятларнинг узвий бир қисми бўлган бу каби удумларни авайлаб-асраш борасида хайрли ташаббуслар амалга ошириб келинмоқда.
Эзгу анъанага айланиб бораётган “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири Тошлоқ туманида ҳам ташкилланмоқда.
9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Ўзбекистон-инсон қадри улуғланган юрт" шиори остида Тошлоқ тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳалқимиз соғлигини тиклаш, юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлодга таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кексалар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида Қувасой шаҳрида жойлашган Ахмад Ал-Фарғоний дам олиш уйида 80 нафар фахрийлар, 120 нафар ёшлар иштирокида “Уч Авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Тадбирда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортнинг оммавий турларига ходимларни кенгроқ жалб этиш мақсадида ёшлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, валейбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолибларга тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.