Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.
2024-05-06 13:47:05 112
Тошлоқ туманидаги маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан режа-дастурга асосан “Бўстон”, “Тошлоқ”, “Садда” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 432-, 754-трансформатор пунктлари ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Мутахассислар томонидан электр узатиш тармоқлари юкламасини фазалар аро тенг тақсимлаш, дарахт шоҳларидан тозалаш, таянчларни тик ва соз ҳолатга келтириш ҳамда носоз электр қурилмаларини янгилаш, созлаш ишлари олиб борилди.