Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

×

 2024-05-06 16:48:59    120

PDF юклаш
Чоп этиш


9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ҳамда Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 23 апрель кунги “Вилоятда таълим тизимини ривожлантириш ҳамда соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш тўғрисида”ги 101-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Тадбирда 150 нафар фахрий устоз-мураббийлар, 50 нафар умумий ўрта таълим мактаблари директорлари иштирок этдилар. Шу билан бирга Фарғона вилояти директорлар кенгаши раиси, Олтиариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб директори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Х. Раҳимов, Тошлоқ туман ҳокими ўринбосари Э. Мадаминов, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Ў. Каримовлар иштирок этдилар. 
Иштирокчилар 2-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ва ёш педагоглар билан таълим-тарбия жараёни сифат самарадорлигини ошириш бўйича суҳбатлашдилар. Уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Жумладан  фахрий устозлар 2-умумий ўрта таълим мактабида 2023-2024 ўқув йилидан 618 нафар бошланғич синф ўқувчиларини япон методикаси билан ўқитиш ишларини ташкил этилиши, улар учун замонавий тарзда жиҳозланган 19 та синф хонаси, Фарғона вилояти ҳокими томонидан берилган  “Электрон доска”лар билан жиҳозланган 7 та синф хонаси, замонавий шаклда жиҳозланган “Робототехника тўгараги” хонаси, ўқувчиларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча қулай шарт-шароитларга эга бўлган спорт зали, очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари, кутубхона, замонавий жиҳозланган 2 та  компютер синфи хоналари билан танишдилар. 
Тадбир якунига бағишланган ялпи йиғилишда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида фаолият олиб борадиган “Фахрий – устоз мактаби” фаолиятини ташкил этиш, таълим тизимини ривожлантириш ҳамда соҳага доир ислоҳатларни изчил амалга ошириш, ўқув жараёни сифатини, ўқувчиларнинг давоматини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўриш, бу борада таълим муассасаси, оила, маҳалла ҳамкорлигида амалга оширилидиган долзарб вазифалар белгилаб олинди.  
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Марғилон шаҳридаги “Мақом” театрида саҳналаштирилган “Ушшоқ” спектакли намойишига ташриф буюрдилар.