Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ТАДБИРКОР ЭЛЁРБЕК КАРИМОВ 1 ГЕКТАР ЕР МАЙДОНИДА ГУЛ ПАРВАРИШЛАМОҚДА.
2024-05-14 10:04:37 104
Тошлоқ туманида ердан унумли фойдаланиб, деҳқончилик, боғдорчилик орқали мўмайгина даромад топаётган деҳқонларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Улар томонидан қиш фаслида ҳам иссиқхоналарда турли хилдаги кўчатлар парваришланиб, ҳосили бозорларимизга етказиб берилмоқда.
Айтиш мумкинки, кейинги йилларда туманда гулчилик фаолияти ҳам ривожланиб бормоқда. Тажрибали деҳқонлар томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва қаровсиз ётган ер майдонлари ўзлаштириб, иссиқхоналар барпо этилмоқда.
Хусусан, тадбиркор Элёрбек Каримов Тошлоқ туманида 1 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, 12 турдаги гул навларини парвариш қилмоқда. Тадбиркор даромад топиш билан бирга 15 нафарга яқин хотин-қизларни иш билан банд этди.
Гулчилик ҳам тадбиркорликнинг энг фойда келтирадиган турига киради,-дейди тадбиркор Элёрбек Каримов. -Бу соҳага қизиқишим катта. Гулларга қанча меҳр кўрсатсанг, кундан-кун яшнаб боравераркан. Аввалига оддий қизиқиш бўлиб туюлган бу машғулот эндиликда асосий даромад манбаимга айланди. Ўтган йили 350 миллион сўм даромад топдим. Бу йил эса даромадни 2 бароварга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунинг учун гул навларини турини ошириб, гул бозорларига етказиб берилиши баробарида қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилишни ҳам кенгайтирмоқдамиз.