Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ОДИНАХОН ИСМОИЛОВА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА 63 кг ВАЗН ТОИФАСИДА ФАХРЛИ 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

×

 2024-05-14 10:07:26    88

PDF юклаш
Чоп этиш


    Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель-май ойларида Қозоғистон Республикасида спортнинг бокс тури бўйича Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Унда терма жамоамиз таркибида фарғоналик ёшлар ҳам фаол қатнашиб, юқори ўринларни эгалладилар.
Жумладан, қизлар орасида Тошлоқ туманида таваллуд топган Одинахон Исмоилова муносиб қатнашиб, 63 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Чемпионни кутиб олиш маросими туманда катта тантана қилинди. 
Одинахон Исмоилова таълим олган 25-умумтаълим мактабида чемпион ва унинг ота-онаси, устоз-мураббийларига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. 
Тантанада сўз олган туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев юртимизда спортга берилатёган эътибор натижасида туман ёшлари орасидан ҳам Осиё чемпионлари етишиб чиқаётганини фахр билан тилга олди.