Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ: "САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ" АМАЛДА
2024-05-14 16:36:19 112
Аҳолини даромадли қилиш бўйича жорий йилдан бутун мамлакатимиз бўйлаб тадбиқ этилаётган “Сайхунобод тажрибаси” Тошлоқ туманида ҳам кенг жорий қилиниб, у орқали оилалар даромадини оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, Тошлоқ маҳалласи мисолида айтадаги бўлсак, бу ерда ўз томорқасини обод қилиб, маҳалласига файз қўшаётган, рўзғорига барака киритаётган оилалар кўплаб топилади.
Маҳаллада "Сайхунобод тажрибаси"ни жорий этиш мақсадида 5 та хонадон танлаб олиниб, уларнинг 1 тасида иссиқхона, 4 та хонадонларда чорвачиликни ривожлантириш ҳисобига ишсиз аҳоли вакилларининг бандлиги таъминланмоқда.
-Сайхунобод тажрибаси асосида бизнинг Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида 5 та хонадон танлаб олинган. Шу жумладан ҳудудда яшовчи Насибулло Усмоновга 16 миллион сўм кредит ажратилиб кичик тадбиркорлигини бошлаши учун хонадонига тандир қуриб берилиб ун олиб келинди ва 6 бош қўй ҳам берилди. Дилоромхон Набиевага эса 15 миллион сўм кредит ажратилиб 4 бош қўй ва 50 та товуқ олиб берилди. Шунингдек Назирахон Позиловага 33 миллион сўм кредит ажратилиб хонадонида бўш турган 2 сотихли ер майдонига иссиқхона қурилди ва 1 та мол, 50 бош қора товуқ олиб келинди,-дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Машҳурбек Каримов.