Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи ва ногиронлиги бўлган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкилланди

×

 2024-05-15 20:31:33    116

PDF юклаш
Чоп этиш


    Тошлоқ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг Катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўъбаси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудуддаги ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи ва ногиронлиги бўлган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 11- мартдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тиббий кўрикда 133 нафар фуқаро қатнашди.
  Тиббий кўрикда қатнашганларнинг 35 нафарида гипертония, 15 нафарида бўғим касалликлари ва бошқа турдаги хасталиклар аниқланиб, уларга оилавий шифокорлар томонидан зарур тиббий хизматлар кўрсатилди ҳамда бепул дори-дармонлар билан таъминланди.