Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-05-22 15:46:37 99
Аҳоли мурожаатларини тинглаш, масъуллар иштирокида кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш мақсадида бугун туман халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев навбатдаги қабулини ўтказди.
Қабулда 20 нафар фуқаронинг уй-жой олиш, эгалик ҳуқуқи, даволаниш, ўқиш учун моддий ёрдам ажратиш, газ, сув ва электр энергияси таъминоти каби қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, ўнга яқини шу ернинг ўзида жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларга масъуллар томонидан тушунтириш берилди.
Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилди.