Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ПРОБАЦИЯ НАЗОРАТИДА ТУРГАН ШАХСЛАР УЧУН САЙЁР СУД БЎЛИБ ЎТДИ
2024-05-23 14:07:52 101
Бугун тумандаги “Сувбоши” МФЙда Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А. Раҳимов раислигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Унда ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо берилди. Айтиш керакки Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар натижасида айниқса одил судловга, адолатли қарорлар қабул қилинишига эришилиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатлари ҳимояланмоқда.
Жамиятда билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб тузалиш йўлига ўтганларни қўллаб - қувватлаш, ижтимоий аҳволини яхшилашга йўналтирилган ишлар ҳам изчиллик билан давом эттирилаяпти.
Пробация назоратда турган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларни бузмасдан меҳнатга ҳалол ва виждонан ёндашганлиги сабабли 10 нафар шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб улар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилдилар.
Сайёр суд мажлисида 2 нафар шахсга нисбатан жазони ўташ тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли оғирроқ жазо турига алмаштириш ҳақидаги туман ИИБ томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.