Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ АБДУҚАҲҲОР ДЖУРАБАЕВ ТАВСИЯ ҚИЛАДИ

×

 2024-05-23 18:45:35    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туман ахборот-кутубхона марказида туман ҳокими китобсевар ёшлар билан учрашиб, ўзи ёқтириб ўқиган Ли Куан Юнинг “Учинчи дунёдан биринчи дунё. Сингапур тарихи” номли асарини ўқишни тавсия қилди. 
-Бугун ҳоким сифатида эмас, китобсевар дўст сифатида сиз азиз ёшлар билан мулоқот қилмоқдаман,- дейди туман ҳокими А.Джурабаев. -Китоб барча яхшиликларни, барча эзгуликларни аввалидир. Ҳар бир инсон ҳаётда шаклланиши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, келажакда ўз хоҳиш- истакларига эришиш учун албатта билимли, зукко бўлиши керак. Бунинг учун бизга фақатгина китоб ёрдам бера олади. Китобга меҳр қўйган, китоб билан дўстлашган одамни дунё қараши ҳам ўзгаради. Шунинг учун сиз азиз ёшларга кўпроқ китоб ўқишни, ёзги таътилда ҳам вақтингизни мазмунли ўтказишни тавсия қиламан, -дейди туман ҳокими. 
Шундан сўнг, туман ҳокими Ли Куан Юнинг “Учинчи дунёдан биринчи дунё. Сингапур тарихи” номли асари ҳақида фикр билдирди. Ли Куан Ю тарихда чуқур из қолдирган шахслардан биридир. У кичик ва имкониятлари чекланган мамлакатни дунёдаги энг илғор давлатлар қаторига олиб чиққан. Китобда муаллиф дунё сиёсати, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётни ислоҳ қилиш йўллари ҳақида теран мулоҳазаларини баён этганлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда ёшлар ҳам ўзларини ёқтирган асарлари, шеърлари ҳақида туман ҳокимига сўзлаб бердилар.   
Китобсевар ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувни Vodiy1.uz ижодкорлари  “Ҳокимлар китоб тавсия қилади” лойиҳаси учун тасвирга олдилар.