Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА "ИЛМ-САОДАТ КАЛИТИ" ШИОРИ ОСТИДА "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-25 10:05:53    82

PDF юклаш
Чоп этиш


  Тошлоқ туманидаги мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади. Улкан орзу-мақсадлар билан таълим-тарбия қучоғида жам бўлишган ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда. Бу йил тумандаги 51 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 1954 нафар йигит-қизлар битириб чиқишмоқда.
Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев тумандаги 2-умумтаълим мактабида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида қатнашиб, битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табриги"ни ўқиб эшиттирди ҳамда уларнинг ўқиш ва ишларида омад тилади.
Тантанада ота-оналар, меҳмонлар битирувчиларни табриклаб, уларга таълим–тарбия берган устозларга миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ана шундай байромана тарзда нишонланди.