Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2024-05-28 13:17:38 109
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Унда 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 9 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда фуқароларимиз томонидан асосан кредит ажратиш, оилавий масалалар, ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, ёшга доир болалар пули ва ногиронлик нафақаси олишда ёрдам сўраб ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 4 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Қабулда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ҳудудлар кесимида муаммо ва мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди.