Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Аҳолини рўйхатга олишда ахборот бериш ва реклама

×

 2024-05-29 10:28:47    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Самарали мулоқот стратегияси, шунингдек, кенг қамровли реклама ва ахборот кампаниялари муваффақиятли рўйхатга олишни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Бу, айниқса, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида респондентлар ёки маълумот йиғувчи ва маълумотларни қайта ишловчи шуғулланадиган вақтинчалик ходимлар сифатида иштирок этиши назарда тутилган рўйхатга олишда сўров усулидан қисман ёки тўлиқ фойдаланадиган мамлакатлар учун жуда долзарб. Бироқ, аҳоли билан тўғридан-тўғри алоқалар минималлаштирилиши мумкин бўлган рўйхатга олиш усулларига риоя қилган мамлакатларда ҳам, асосий манфаатдор томонлар билан мулоқот, шу билан бирга, рўйхатга олиш натижаларининг долзарблиги ва мавжудлиги каби таркибий қисмларга нисбатан мақбул сифат даражасини таъминлаш учун муҳим рол ўйнайди.Рўйхатга олишни режалаштириш босқичида кўплаб манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашув, томонлар фойдаланувчиларнинг талабларини қондириш, сўровноманинг оптимал тузилишини ишлаб чиқиш, методологияни тасдиқлаш, ишчи ҳамкорликни йўлга қўйиш ва техник кўрсатмаларни аниқ тушуниш учун зарурдир.

Рўйхатга олишни ўтказиш босқичида реклама ва ахборот кампаниялари аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этишни таъминлаш ва рағбатлантиришга қаратилган зарур маълумотларни тақдим этиш учун зарурдир. Одатда, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида барқарор иштирок этиш кўрсаткичини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб етиб бориш қийин бўлган аҳоли гуруҳларини аниқлашга ва улар билан мақсадли ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Аслида, бундай кампанияларнинг мақсадлари аҳолини ҳамкорликка жалб қилиш, уни хабардор қилиш, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этишга рағбатлантиришдан иборатдир.Бундай реклама кампаниясининг асосий вазифаси жамиятнинг ҳолатини аниқлаш учун яқинлашиб келаётган рўйхатга олишнинг аҳамиятини, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини ва ижтимоий, минтақавий ва умуммиллий демографик ўзгаришларни таҳлил қилишни тушунтириш ҳисоб ланади. Рўйхатга олиш нафақат мамлакат учун, балки глобал миқёсда ҳам муҳим маданий ва тарихий аҳамиятга эга. Бундай кампания рўйхатга олиш мамлакатнинг расмий статистика дастурининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаши керак.Асосий амалий мақсад — жамиятнинг рўйхатга олишга ижобий муносабатини шакллантириш, мамлакат фуқароларини унда иштирок этишга ва ўзлари ҳақида ишончли маълумот беришга ундашга қаратилган. Шу билан бирга, самарали ахборот ва реклама кампанияси янада кенгроқ мақсадларни қамраб олиши керак.


М. Ахроров

Тошлоқ тумани статистика бўлими бошлиғи.