Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР МУБОРАК ҲАЖ САФАРИГА КУЗАТИЛДИ

×

 2024-05-29 18:13:07    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Зиёратчиларни кузатиш маросимида туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар Ҳаж тадбирларига тайёргарлик кўриш, уларни ўтказиш борасида мамлакатимизда ибратли ишлар амалга оширилаётгани ҳамда зиёрат сафарига йўл олган юртдошларимиз учун яратилган қулай шарт-шароитларни алоҳида мамнуният билан эътироф этишди. 
Шунингдек, айни жараёнда бевосита давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги натижасида бу йил ҳам минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришаётганини таъкидлаб ўтилди.          
Бугун зиёратчиларни сафарга жўнатиш билан боғлиқ кузатув маросимлари намунали ташкил этилди. Туманда истиқомат қилаётган 73 нафар зиёратчилар Фарғона халқаро аэрапортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда.