Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БЎСТОН ҲАМДА ҚУМАРИҚ МФЙЛАРДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2024-05-30 11:30:22 125
Тошлоқ тумани Электр таъминоти корхонаси томонидан маҳаллаларда истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, шу кунларда манзилли дастурларга асосан, тумандаги Бўстон ҳамда Қумариқ МФЙларда қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган 42–сонли трансформатор пунктини юкини енгиллатиш мақсадида МФЙ ҳудудига 1 дона янги қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти олиб келиб ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, ҳудудда 850 метр АС 35 электр узатиш тармоғи тортилди. Ҳозирда 20 дона темир – бетон таянчлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Қумариқ МФЙ ҳудудида ҳам босқичма–босқич янгилаш ва модернизация ишлари бажарилмоқда. 1 дона янги қуввати 160 кВА бўлган трансформатор ҳамда 37 дона темир–бетон таянчлари ўрнатилди.
Бу билан, ҳудудлардаги 380 дан ортиқ истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилашга эришилади.