Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ГУЛЧИЛИК ОРҚАЛИ ЭЪТИБОРХОН ТИЛЛАБОЕВА ЮҚОРИ ДАРОМАД ТОПМОҚДА

×

 2024-05-30 15:46:58    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан аҳоли ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида 20 сотихдан берилган ер майдонларида бир маҳсулот бир контур асосида кооператив ташкил этилган. Бу борада атиргулчиликни ривожлантириш орқали аҳолини йилига 50-60 миллион сўм даромад манбаига эришиши кўзда тутилган. 
Ҳудудда яшовчи Эътиборхон Тиллабоева бу имкониятдан унумли фойдаланиб оиласи учун ажратилган 20 сотихли ер майдонида атиргул парваришлашни йўлга қўйган. У гулчилик соҳасига илк бор қўл ураётгани йўқ. Сабаби унинг ота-онаси тажрибали гулчилардан ҳисобланади. Бу соҳанинг сердаромадлигини англаган Э. Тиллабоева аввалига ўз хонадонидаги 15 сотихли ер майдонида атиргул экиб парваришлаган. Ажратилган ерларга ҳам мана шу жойдан кўчат тайёрлаб экиб бугунги кунда улардан яхшигина даромад олаётганлиги ҳақиқат. Ҳозирги пайтда 35 турдан ортиқ атиргул навлари бўй кўрсатиб турибди,-дейди Э. Тиллабоева. -Етиштирган атиргулларимизни май ойининг бошларидан то кузгача узиб олишимиз мумкин. Шу кунгача 10 миллиондан ортиқ илк даромадини келтирди бу гуллар.
Оила вакиллари ўзлари меҳнат қилиш билан баробарида 20 дан ортиқ хотин-қизларни ҳам мавсумий иш билан таъминлашмоқда.