Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-30 17:12:24    80

PDF юклаш
Чоп этиш


"Оналарга эҳтиром" фестивали барча шаҳар ва туманлар қатори Тошлоқ туманида ҳам кенг нишонланмоқда. Бугун Тошлоқ туманидаги 2- умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида "Онажоним, сизни жуда яхши кўраман!" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фидокор устозларнинг 50 нафардан зиёд оналари иштирок этдилар. Файзли даврада йиғилган оналар бирма-бир саҳна марказига таклиқ этилиб, уларга фарзандларининг дил изҳорлари билан биргаликда эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Э. Мадаминов ва У.Марасуловалар, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А. Солиев сўзга чиқиб иштирокчиларга ўз тилакларини билдирдилар.