Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АМАЛДА

×

 2024-06-01 08:01:44    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз бўйлаб тадбиқ этилаётган Сайхунобод тажрибаси аҳоли даромадини ошириш орқали оилаларни фаровонлик сари юксалишига туртки бўлмоқда. Бу тажриба Тошлоқ тумани маҳаллаларида ҳам кенг қўлланилиб танлаб олинган хонадонларда 3 та пакет асосида оилалар даромади манбаи яратилмоқда.
Бу борада туманнинг Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида Сайхунобод тажрибасининг  биринчи босқичи якунланган бўлиб унда 7 та хонадон танлаб олинган. Уларга учта пакет асосида - иссиқхона, чорвачилик ҳамда паррандачиликни ривожлантириш йўналишларида кўмаклашилмоқда.
-Президентимиз ташаббуси билан бошланган Сайхунобод тажрибаси чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда. Жумладан бизнинг Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳолини томорқадан унумли фойдаланиши учун етарлича шароит яратиб бериш ва қўшимча даромад келтирувчи оилавий тадбиркорликни ривожлантиришлари учун 3 та пакет асосида иссиқхона, чорвачилик ва паррандачилик йўналишлари оммалаштирилмоқда,-дейди маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Шерзоджон Мамасаидов.— Хусусан Нўмонжон Каримов хонадони ҳам танланиб олинган бўлиб ҳозирги кунда бўш турган 2,5 сотихли ер майдонида иссиқхона қуриб битказилди. Бундан ташқари 3 бош қўй ҳамда 20 та товуқ келтирилди. Бу каби ишлар танланган яна 6 та хонадонларда ҳам амалга оширилган.