Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ БОЛАЛАРГА БИР ОЛАМ ҚУВОНЧ ВА ШОДЛИК УЛАШДИ
2024-06-01 12:04:15 119
Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.
1 июнь –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Тошлоқ туманида ҳам келажагимиз эгаларига бўлган меҳр ва эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида кенг нишонланди.
"Болаларга беринг дунёни" шиори остида ўтказилган тадбирда сўз олганлар болажонларни байрам билан самимий муборакбод этдилар.
Байрам тадбирида туман "Баркамол авлод" болалар марказининг ижодкор ўқувчилар томонидан тайёрланган дастур намойиш этилди. Куй-қўшиқлар янгради. Болажонлар рақси йиғилганларда катта таасурот қолдирди. Байрам тадбирида иштирок этган болажонларга ташкилотчилар томонидан совғалар улашилди.