Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАҲАЛЛАДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2024-06-03 14:10:34    117

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида ҳунар ортидан ҳурмат қозониб оиласи тўкинчилигини таъминлаб келаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.
Улар қаторида Ҳайрулло Маматов ҳам ўз ҳунари билан танилганлардан. Ҳунарманд ака-укалари Насибилло ва Сайдуллолар билан меҳнат қилиш баробарида 4 нафар шогирдларини ҳам ҳунарга ўргатиб даромадли қилмоқда.  Х. Маматов ўз хонадонида оилавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бу жойда ташқи ва ички безаклар учун гипсдан турли хил маҳсулотлар тайёрланади. 
-Уч ака-укалар ҳунаримиз билан оиламиз тўкинчилиги йўлида меҳнатдамиз. Асосан гипс маҳсулотларини ишлаб чиқарамиз. Усталар томонидан берилган буюртмаларни тайёрлаш баробарида ўзимизнинг ҳам дўконимиз учун турли хил безак маҳсулотларини тайёрламоқдамиз,-дейди ҳунарманд Х. Маматов.
Ишлаб чиқариш жараёнида кунига 40-50 қоп гипс маҳсулотидан безаклар тайёрланади. Асосан қўл меҳнати талаб қилинадиган ҳунардан шунга яраша даромад ишлаб топилмоқда. 
-Ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилган Хайрулло Маматовга  ўтган йили 18 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб берилди. Буни эвазига ҳозирги кунда ишлаб чиқариш хажми янада кенгайган. Бундан ташқари туман саноат зонаси ҳудудидан 14 сотих жой ажратилган бўлиб ҳозирги кунда ҳунарманд қурилиш ишларини якунламоқда. Келгусида бу жойда ишлаб чиқариш кўламини ошириш ҳисобига яна ўн нафар ишчи ўрни яратиш имконияти яратилади,-дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шерзоджон Мамасаидов.