Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУРОЖААТ ВА МУАММОЛАР ЕЧИМИ- ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШДИР

×

 2024-06-04 15:10:57    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳокимлик биносида навбатдаги қабулини ўтказди.  
Тошлоқ тумани фуқаролари билан юзма-юз мулоқот асосидаги қабул давомида уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, фермер хўжалиги ва бошқа масалаларга оид 32 та мурожаат келиб тушди. Шундан 10 таси жойида ижобий ҳал этилди. 15 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 7 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.