Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-06-06 16:55:23 113
Белгиланган режа асосида ОАВ вакиллари учун Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Юзма-юз мулоқотда 2023 йил давомида туманда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилди. Шу билан бирга давлат, инвестиция дастурлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари эвазига маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар самараси хусусида ўзаро фикр алмашилди.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокимидан батафсил жавоб олдилар.