Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ БОШЛАНДИ

×

 2024-06-07 08:38:27    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани ғаллакорлари бу йил 5070 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, қабул пунктларига ҳар қачонгидан ҳам мўл, сара дон етказиб бериш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Бугун ана шу фидокорона меҳнат самараси туфайли ғалла майдонларида мўл ҳосил етиштирилди. Эндиги навбат ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ўтказишдан иборат. Бу муҳим агротехник тадбирга  15 та юқори унумли ўрим комбайнлари ҳамда ҳар битта отрядга 8 тадан юк ташиш машинаси, кўчма дам олиш хонаси, зарур қишлоқ хўжалик техникалари, техник хизмат кўрсатиш устахонаси, ёқилғи таъминотчиси, сомон йиғиш механизмлари жалб этилган.
Бугун тумандаги 179 та фермер хўжалигида ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон хатм қилинди.
Тумандаги "Араббой Тўхтабоев"  ММТП  ҳудудига қарашли "Собир ота" фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими муносабат билан ташкил этилган амалий семинарда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги вакиллари, кластер ва фермер хўжаликлари ходимлари ҳамда туманда ташкил этилган  отряд аъзолари қатнашди.
Семинар давомида техникаларнинг мавсум олдидан техник кўрикдан ўтказилгани, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозлангани, отряд аъзоларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, хавфсизлик бўйича билим ва кўникмалари кўрикдан ўтказилди.