Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУГУН, ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-07 19:25:43 131
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошлоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Республика ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар учун қабул ўтказилди.
Қабулда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. Тадбиркорлар мурожаати юзасидан ер ажратиш, инфратузилма, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган кўплаб масалалар ечимига қаратилган.
Унда 50 га яқин тадбиркорлар иштирок этди. 15 та тадбиркорликни кенгайтириш ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш учун кредит олиш ва ер майдони ажратиш каби масалаларда мурожаатлар қилинди.
Қабулда ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатлари Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан эшитилди. Мурожаатларнинг аксариятини жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Муддат талаб этувчи мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.