Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОРХОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН 24 ТУРДАГИ МЕБЕЛЛАР КЎРИНИШИ, ДИЗАЙНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИДИГА МОС БЎЛМОҚДА
2024-06-08 12:18:04 127
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимиз таянчи, халқимиз фаровонлигининг муҳим омилига айланди. Бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтиришда мазкур соҳанинг ўрни катта.
Кейинги йилларда Тошлоқ туманида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти ривожланиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Тумандаги Хотинқуми маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган “Sofuna” мебель жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонасида 30 га яқин ишчилар меҳнат қилмоқда. Мазкур корхонада бугунги кунда мактаб ва боғчалар учун стол стуллар, ошхона ва ётоқхона мебеллари каби 24 турдаги мебель жиҳозлари буюртма асосида ва ички бозорларга ишлаб чиқарилмоқда.
-Янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган замонавий мебеллар харидорларга манзур бўлмоқда. Айни пайтда корхона қувватини ошириш, маҳсулот турини кўпайтириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар давом этмоқда,-дейди тадбиркор Мирқодир Бобоқулов.