Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Тошлоқ туманида ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 108 млн. сўм қийматидаги асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ёшларга субсидия асосида берилди.

×

 2024-06-08 12:20:19    144

PDF юклаш
Чоп этиш


30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан бугун Тошлоқ туманидаги 22-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тумандаги ишсиз ёшларга субсидия асосида меҳнат қуролларини тарқатиш тадбирида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.
Унда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ҳамда ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди. 
Шундан сўнг, 22 нафар ёшларга субсидия асосида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуроллари топширилди. 
Бундан ташқари 51 нафар ОТМ ва профессионал таълим олаётган талабаларнинг тўлов контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилди. 4 нафар моддий аҳволи оғир бўлган 30 ёшдан ошмаган бемор фуқароларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилди.