Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҚАБУЛДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2024-06-11 16:05:03 117
Бугунги кунда аҳоли муаммоларини ҳал этиш юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, Тошлоқ туманида ҳам бу борада туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида ҳафтанинг ҳар сешанба куни фуқаролар қабуллари ўтказилмоқда. Ушбу қабуллар давомида тумандаги барча мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида фуқароларимиз муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъул соҳа раҳбарларига топшириқлар берилиб, аҳоли мурожаатларининг айримлари жойида ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бўлиб ўтган қабулда фуқароларнинг коммунал соҳа, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой учун ер ажратиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди. Қабулда 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. 7 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.