Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ ТАДБИРИДА ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2024-06-12 16:53:34 136
Айни кунларда барча шаҳар ва туманларда “Оналарга эҳтиром” номли фестиваль доирасида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Тошлоқ туманида ҳам ушбу фестиваль доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, оналарга бўлган ҳурмат-эҳтиромни ифода этган учрашувлар кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда.
Бугун туман хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган “Оналарга эҳтиром” номли байрам тадбирига маҳаллаларда яшовчи, узоқ йиллардан буён эл корига камарбаста бўлиб, бугунги кунда кексалик гаштини суриб келаётган оналаримиз таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар жамиятдаги барча аёллар давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигида эканлигини таъкидладилар.
Тўкин дастурхон атрофида янграган дил изҳорлари шўх куй-қўшиқларга уланди. Бахтиёр чеҳраларда бу каби эътибор ва меҳрдан миннатдорлик, бугунги дориломон кунларга шукроналик, мамнунлик ҳисси туйилди.