Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТАЖРИБАСИ: “ПИЁЗЧИЛИК” МФЙДА ТАДБИРКОР ИЛЁСБЕК ИСАҚОВ ТАШАББУСИ БИЛАН НОЁБ КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-06-14 12:35:10 134
Гап шундаки, маҳалладаги моҳир ҳунармандларни бир жойга жамлаган ҳолда 4 та контейнер ўрнатилиб, “контейнер - корхона”да косиблар ҳамда чеварлар учун 30 та замонавий тикув машиналари ўрнатилди.
—Оддий контейнерлардан фойдаланиб, ихчам ва қулай усулда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдик,—дейди лойиҳа ташаббускори.— 20 та янги иш ўрни яратилди. Корхонада бепул тушлик ташкил этилган. Тайёрлаган маҳсулотига қараб, маҳалла ҳунармандлари кунига ўртача 100 – 150 минг сўмгача иш ҳақи олади.
Чевархонага қўли гул оила бекалари жалб қилингани сабабли улар тикаётган миллий либослар буюртма асосида мамлакатимиз бўйлаб етказиб берилмоқда. Айниқса, адрас ва атлас матосидан тикилаётган миллий чопонлар жуда ҳам харидоргир.
Косибчилик – маҳалла “драйвери” сифатида белгиланган бўлиб, янги корхонада мавсумга қараб пойабзалнинг 30 дан зиёд турини ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Эътиборлиси, Тошлоқ тумани ҳокимлиги ушбу ташаббусни тумандаги барча маҳаллаларда оммалаштиришни режалаштирмоқда.