Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҒАЛЛАКОРЛАРИНИНГ БАРАКА ХИРМОНИ КУН САЙИН ЮКСАЛМОҚДА
2024-06-20 08:03:09 103
Тошлоқ туманида жорий йил ҳосили учун 166 та фермер хўжаликлари томонидан 4700 гектар ерда ғалла парваришланди. Ғаллачилик тармоғида илм-фан ютуқларидан унумли фойдаланиб, маҳаллий иқлим шароитига мос янги навларни экиш ва агротехник тадбирларни янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш, биоўғитлардан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилди. Шу тариқа “Аср”, “Яксарт”, “Краснодар”, “Давр” каби навлар парвариши орқали мўл ҳосил етиштирилди. Ўз навбатида мазкур йилнинг ўзида 250 гектар ерда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилди.
Жумавой Абдусаломов раҳбарлигидаги “Аминжон буво” фермер хўжалиги аъзолари 17 гектар ерда буғдойнинг “Давр” навини парваришлаб, ҳар гектар ердан 100 центнерга яқин ҳосил йиғиб олишди.
Тумандаги “Азамат Жалил саховати” фермер хўжалигининг 40 гектар ғалла майдонида мўл ҳосил етиштирилди. Тажрибали фермер Эркинжон Отажоновнинг қайд этишича, деҳқончиликда янгича ёндашув ютуқлар омилини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, хўжалик аъзолари илм-фан ютуқлари, инновацион технологиялар ёрдамида ҳар бир гектар ердан ўртача 95 центнердан ҳосил олишга муваффақ бўлдилар.