Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-06-21 11:22:47    116

PDF юклаш
Чоп этиш


   Тошлоқ тумани марказида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар иштирокида катта концерт дастури ташкил этилди.
Дастлаб, байрам тадбирини туман ҳокими Абдуққаҳор Джурабаев табрик сўзи билан очиб, барча ёшларни 30 июнь –Ёшлар куни байрами билан самимий муборакбод этди.
Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштиришда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини алоҳида таъкидлаш лозим. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қараётган доимий эътибори, айниқса, таълим ислоҳотларида яққол кўзга ташланмоқда. Бу ислоҳотларнинг ютуғи эса ёшларнинг давлат ва қонунларга ишончини кучайтирмоқда,- дейди туман ҳокими табрик сўзида.
Шундан сўнг, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини имтиёзли тамомлаган иқтидорли ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари турли жабҳаларда ҳамда спортда юқори натижаларни қўлга киритган ёшларга ҳам диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 
30 июнь –Ёшлар куни байрами муносабати билан ўтказилган гала-концерти барча ёшларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди. Боиси, таниқли эстрада хонандалари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқлар барчада катта таассуротлар қолдирди