Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Қувонч онлари: битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди, уларнинг ота-оналари эътироф этилди

×

 2024-06-26 14:33:58    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви давомида 2023-2024 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини барча тенгдошларига намунали хулқи, аъло баҳоларга ўқиши, фаоллиги билан ажралиб турган ўқувчилардан 39 нафари олтин ва 4 нафари кумуш медаллари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан самимий табриклаб, улар мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланиб, пухта билим эгаллаши, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз ривожи учун астойдил меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда 43 нафар битирувчиларга олтин ва кумуш медаллари сектор раҳбари томонидан тантанали равишда топширилди. Унда сўзга чиққанлар мактаб битирувчиларига келгуси ҳаётларида улкан зафарлар тиладилар.