Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг байрам табриги.

×

 2024-06-27 08:22:26    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Авваломбор, Сиз азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, туман газетаси масъулларини ҳамда ушбу соҳада кўп йиллар меҳнат қилган, жонкуяр ижодкорларини ва соҳа фахрийларини 27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман!
Ижод аҳли, айниқса, журналистлар жамиятимизда рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.
Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўрамиз десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.
Элу халқимизнинг манфаати, келажагини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ёритишда муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу - замон талаби, ислоҳотларимиз талаби деган фикрларига монанд фаолият юритмоқдасиз.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сиз азизларни, касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканман, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатингизга муваффақиятлар тилаган ҳолда, барчангизга Ватанимиз равнақини, фарзандлар камолини кўриб яшаш насиб этсин!