Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАШАККУРНОМАСИ ҲАМДА ЭСДАЛИК СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2024-06-27 08:24:37 92
Тошлоқ туманида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий журналистлар ҳолидан хабар олинди.
Туман ҳокими ўринбосари Элмуродхон Мадаминов, ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Рустам Мамажонов ҳамда бир гуруҳ қаламкашлар 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами арафасида “Тошлоқ тонги” газетасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб айни кунда кексалик гаштини сураётган устоз журналистлар хонадонига ташриф буюрдилар.
Неъмат Раҳим. Бу одам тошлоқликларга жуда яхши таниш. Унинг қаламига мансуб “Бесаранг хангомалари”, “Бир раис фожеаси” сингари асарлари ўзининг ҳажви, сатираси билан шуҳрат топган. Шу боис уни кўпинча Тошлоқнинг “Саид Аҳмад”и деб аташган.
1985 йилдан журналистик фаолиятини туман радиосида бошлаган Йўлдошали Мамаев 1987 йилдан “Тошлоқ тонги”да меҳнат қилган. Таҳририятнинг қишлоқ хўжалиги бўлими мудири, муҳаррир ўринбосари вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилар экан ўзининг долзарб, муаммоли, иқтисодий таҳлили мақолалари билан эл назарига тушган.Неъмат Раҳим ҳамда Йўлдошали Мамаевларнинг шогирдлари ҳисобланган А. Нишонов, Ш. Раҳимова, Ҳ. Якубовалар бугун “Тошлоқ тонги”да фаолият кўрсатиб келишмоқда.
Туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов фахрий журналистларга туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг ташаккурномаси ва совғасини топширди. Устоз журналистлар туманимиз янада юксалиши, эл-юртимиз фаровон бўлишини тилаб дуои фотиҳалар қилдилар.