Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тошлоқлик бир гуруҳ фаол ижодкорлар туман ҳокими томонидан рағбатлантирилди.

×

 2024-06-27 08:29:32    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.
Сана муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев 27-июнь "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари" куни муносабати билан матбуот ходимларини касб байрами билан самимий қутлади. 
Туман ҳокими ўз табрик сўзида Муҳтарам Президентимизнинг соҳага алоҳида эътиборлари натижасида юртимизда Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиб бораётганини қайд этди. Давлатимиз раҳбарининг “Оммавий ахборот воситалари – ислоҳотларимизнинг кўзгуси, менинг ишончли кучим” деган сўзлари, матбуот соҳаси вакилларининг бугунги ислоҳотлардаги алоҳида ўрнини ва ролини яққол кўрсатиб беришини таъкидлади.
Тадбирда “Тошлоқ тонги” газетасининг ижодий жамоаси туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.