Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚЛИК МИРИШКОРЛАР ҒАЛЛА РЕЖАСИНИ БАЖАРИШДИ

×

 2024-06-27 18:20:26    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилда Тошлоқ туманида 179 та фермер хўжалиги томонидан 5070 гектар майдонда бошоқли дон экинлари агротехника талаблари даражасида парваришлаганлиги туфайли далаларда мўл ҳосил етиштирилди. Ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида бошлаган фермерларимиз жорий йилда белгиланган давлат режасини ошириб бажардилар. 
Мавжуд 15 отрядга бириктирилган 15 та ўрим комбайнларининг кучидан унумли фойдаланилди ва туманимиз ғаллакорлари давлатга дон сотиш йиллик режасини ошириб бажаришди. 
Ғаллакорларимиз ғалла қабул қилиш пунктларига жорий йилнинг 27 июнига қадар 13 минг 600 тонна дон топширишиб, режа ортиғи билан бажарилди. Ҳар гектар майдондан ўртача ҳосилдорлик 70-80 центнерни ташкил қилди.  
Ҳали ўрилмаган ғалла майдонлари кўп, халқимиз ризқ-рўзи бўлган дон бошоқларини йиғиб - териб олиш ишлари жадал давом эттирилади.
  Зафар муборак бўлсин, тошлоқлик ғаллакорлар!