Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ"

×

 2024-07-02 09:01:24    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Тошлоқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида  болажонларни ёзги соғломлаштириш мавсуми қизғин давом этмоқда. Уларнинг мириқиб ҳордиқ чиқаришлари, жисмонан чиниқишлари ва саломатликларини мустаҳкамлашлари, маънавиятларини бойитишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.
Муассасаларда “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида қизиқарли машғулотлар ўтказилиб, болажонларга қувонч улашилмоқда. 
Тумандаги 15-сонли КТИМТТда гуруҳ тарбиячиси Нигорахон Султонова  “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида “Эртаклар яхшиликка етаклар” мавзусида тадбир ташкил этди. Тадбирда боғчада тарбияланаётган болажонлар учун  эртак қаҳрамонларини саҳна  кўринишлари, эртаклар ва мусиқий дастурлар намойиш этилди.