Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА
2024-07-02 15:39:04 117
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев томонидан ўтказиб келинаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Қабулларда туман аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан ҳокимга мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.
Бугун ташкил этилган қабулда ҳам фуқаролар туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди. Фуқаролар томонидан асосан, уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, оила турмуш муносабатлари юзасидан мурожаат йўлладилар.
Қабулда иштирок этаётган тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.