Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОҒЛИҚ МФЙ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА!

×

 2024-07-04 09:53:48    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги Тоғлиқ МФЙ ёшлар етакчиси Азизбек Муҳаммадов ташаббуси билан маҳаллада ёшлар маънавиятини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида китобхон оилалар аниқланиб, уларга китоблар совға қилинди.
Маҳаллада ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш борасида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ҳудудда кўчма кутубхона ташкилланган бўлиб, 300 дан зиёд турли мавзулардаги китоблар билан тўлдирилди. Бу орқали маҳалла ёшларининг севимли гўшасига айланган маскан фонди кўплаб қизиқарли китоблар билан бойитилган. 
“Китобхон оила” лойиҳасига кўра, 3 ой давомида энг кўп китоб ўқиган Хўжахоновлар, Ҳакимовлар ҳамда Мавлоновлар оиласига ёшлар етакчиси томонидан китоблар совға қилинди.