Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ЭНГ ЁШ МАЪНАВИЯТЧИ - 2024" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТОШЛОҚ ТУМАНИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-04 14:23:03 187
Янги Ўзбекистонни барпо этиш, ижтимоий давлат қуришга масъул, амалга оширилаётган ислоҳотларда дахлдорлик ҳисини туядиган ёшлар портретини шакллантиришнинг илмий асосини яратиш мақсадида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ тумани бўлинмаси томонидан туман Ахборот-кутубхина марказида “Энг ёш маънавиятчи – 2024” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш вазирлик ва идораларга маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг соҳадаги фаолияти самарадорлигини оширишдан иборат.
Кўрик-танлов якунида ғолиблар аниқланиб, улар эсдалик совғалари, китоблар жамланмаси ва ташаккурнома билан тақдирланди.