Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН “ДОЛЗАРБ 30 КУН”

×

 2024-07-04 17:14:15    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки айни кунларда республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Тошлоқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бир қатор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. 
Жумладан “Долзарб 30 кун” тадбирлар доирасида 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида ёнғин хавфсизлиги ҳамда фуқаро муҳофазаси ҳолатлари юзасидан ўқув амалий машғулот бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотлар давомида зилзила натижасида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, содир бўлган ёнғинни бартараф этиш юзасидан фавқулотда муҳофаза тузилмаларини ҳаракатлари намойиш этилди. 
Шунингдек, мутахассислар ўт ўчириш воситалари ҳамда зарур техник воситалари ҳусусида тушунчалар бериб ўтдилар.