Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.
2024-07-08 08:03:11 108
Унда ИИБ ходимлари фуқароларни кибержиноятлар қурбонига айланишларини олдини олиш, бу борадаги кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Таъкидландики, кейинги йилларда содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар кескин ошиб бормоқда. Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, бугунги кунда вилоятимизда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганлигидан далолат беради. Ҳозирги кунда энг оммалашган кибержиноятлар -фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган SMS-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш, шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик), ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалардир.
Ушбу ҳолатларни олдини олиш ва аҳолининг огоҳлигини ошириш мақсадида Ички ишлар бошқармаси масъуллиги остида корхона ва идоралар ҳамда ҳокимлик билан ҳамкорликда бир қанча комплекс тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.