Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БУГУН ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “КИБЕРМАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ҲУҚУҚИЙ-ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-07-08 13:55:39    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" (Cyber-month - Ferghana) доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари тўғрисида кенг жамоатчилик вакилларига маълумот бериш мақсадида семинар бўлиб ўтди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли Фармони билан тасдиқланган бу йилги Давлат дастурида ушбу йўналиш бўйича алоҳида топшириқ, кўрсатмалар берилди, ушбу фармондаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2024 йил 11 июндаги қарорида жорий йилнинг 1 июлидан 31 июлгача "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" (Cyber-month - Ferghana) ўтказилиши белгиланди.
Ушбу ойликни ўтказишдан асосий мақсад фуқароларни кибержиноятларни қурбонига айланишларини олдини олиш, уларни кибержиноятга қарши кибергигиенани юксалтириш, бунинг учун бир қатор соҳаларда кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Семинарда маърузачилар электрон тўлов тизимидаги воситалардан фойдаланиш, шахсга доир маълумотларни сир сақланиши, банк пластик картаси ва унинг паролларини ҳимояланиши, телефонга келган хабар кодларини бегона шахсларга айтмаслик ва яна қатор масалалар бўйича жойларда, маҳалларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари кенг доирада ўтказиш, ҳар бир хонадонга кириб борилиб, уларнинг кибермаданиятини юксалтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.