Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Тошлоқда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш устувор вазифа.

×

 2024-07-09 08:17:16    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар келажагимиз. Мамлакатимиздаги сиёсатнинг асоси ҳам айнан уларга бағишланган. Бу борада туманимизда ҳам ёшлар билан турли учрашувлар, уларнинг билим ва салоҳиятларини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Тошлоқ туманида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди.
Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.
Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.