Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БИТИРУВЧИЛАРГА ДИПЛОМ ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-07-09 13:12:19    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона политехника институти ҳузуридаги Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникимида 2023-2024 ўқув йили битирувчиларига "Келажакка интилган ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" шиори остида диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. 
Жорий ўқув йилида техникумда жами 68 нафар битирувчилар тамомлади. Битирувчиларга диплом ҳамда фаҳрий ёрлиқларни топшириш тадбирида  туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов, техникум ўқитувчилари ва битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни билим олишлари, ҳунар ўрганишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Хусусан, кейинги йилларда Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида ҳам ёшларни ўз йўналишлари бўйича таълим олишлари учун етарли шароитлар яратилмоқда.   
Бугун 68 нафар битирувчиларга Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумини битирганлик тўғрисидаги диплом тантанали равишда топширилди. Битирувчиларига ҳаётларидаги муҳим босқичлардан бири муваффақиятли якунлангани билан табриклаб, барчаларига келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.