Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
2024-07-10 11:52:29 109
Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 80-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев раислик қилди ва олиб борди.
Дастлаб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камолиддин Умаровни “2024-2025-йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар” дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.